Мижоз келганда ўзида йўқ нарсани бошқа дўкондан олиб келиш

Ассалому алайкум! Бир киши дўконга кирди ва сотувчидан бир нарса сотиб олмоқчи бўлди. Сотувчининг ҳузурида эса у нарса йўқ эди. Сотувчи шу пайт бошқа бировнинг дўконида борлигини билиб туриб, ўша нарсани харидорга лафзан сотиб, харидорни ўша ерда қолдириб, ўша нарсани олиб келиб бериши жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Йўқ, бундай қилиш ўрнига “нариги дўконда бор” дейиш керак. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 23:50 | Савол-жавоблар | 156 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar