Заргарлик буюмларини сотиш

Ассаламу алейкум шайҳ хазратлари. Мен заргарлик касби билан шугулланаман. Устоз мен заргарлик буюмлари доконига узим ясаган тилла ва кумуш буюмларни сотиш учун топширсам ва улар менга мен айтган нарҳда (устига пул қоwмасдан) ва мени номимдан сотишса ва мен уларга малум миқдорда пул берсам боладими? Бу ишим рибога кирмайдими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Уларга сизнинг вакилингиз сифатида қилган хизмати учун берган бўлсансиз, бу рибо эмас. Иш ҳақидир.

3 Май 2022, 00:00 | Савол-жавоблар | 185 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar