Ланат дейиш

Ассалому алайкум! Мен хотиним билан СМСда гап талашиб, “керак бўлса яна такрорлаб айтаман сенга ақл ўргатиб нотўғри йўлни кўрсатётганларга Аллоҳни ланати бўлсин. Чунки Аллоҳ бир оилани бузилишига сабабчи бўлганларни ланатлаган” деб икки марта ёздим. Бу ишим ҳукми қандоқ? Гапими қайтариб олдим десам қайтадими ёки агар унақа одам бўлмаса ўзимга қайтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз билган гап. Лаънатга лойиқ бўлмаса ўзингизга қайтади. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 04:08 | Савол-жавоблар | 187 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar