Ароқ жаннатнинг шаробими

Ассалому алайкум! Бир инсон ароқ жаннатнинг шароби, шунинг учун бу дунёда ҳаром қилинган деди. Шу гап ростми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жаннатда ҳам ичганда инсонни хурсанд қилувчи ичимликлар бўлади. Лекин уларни бу дунёдаги маст қилувчи ичимликларга солиштирмаслик керак. Аллоҳ таоло у ичимликларни сифатини баён қилиб  لَا يُصَدَّعُونَ عَنْهَا وَلَا يُنزِفُونَ۝ 19. Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар.
Жаннатийлар у шаробдан таъсирланиб, бошлари ҳам оғримайди, маст бўлиб, довдирамайдилар ҳам. (“Воқеъа” сураси). Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 06:08 | Савол-жавоблар | 154 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar