Қарз бериб ололмаслик

Ассалому алайкум! Бир синифдош жўрамга ночор ахволга тушганда қарз бердим. 2 кун мудат билан залокка компютерини берди, лекин пулни қайтармади. Уйига 42 кундан бери қатнайман, эрта бераман деб алдайди. Менга хам пул зарур, суммаси 179 минг. Қарзни муддати ўтиб алдагани учун компютерини энди қайтиб бермасам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввал огоҳлантириб қўйинг. Кейин сотиб, 179 мингини олиб қолиб ортиғини қайтариб беришингиз керак. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 06:30 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar