Қарздор кишининг эҳсони

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволим шуки, мен ёшлигимда бир кишидан жуда оз миқдорда қарз бўлган эдим. Шу инсонни ҳозир анчадан буён қидириб топа олмаяпман. Шу вазиятда қарзим бўла туриб, эҳсон ва закот берсам ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта ўтади. Эгасини тополмаётганингизни ҳам ажратиб фақир мискинларга беринг. Эгаси топилса қайтариб эгасига бераман, деб ният қилинг. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 07:02 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar