Мазҳабсизга эргашиш жоизми?!

Ассаламу ‘алайкум муҳтарам Шайх Ҳазратлари! Ислом динига қилаётган хизматларингиз учун Аллоҳ Таоло сизга улуг‘ ажрлар ёзсин,илмингизни янада зиёда айласин.Ота-онангизни ҳам Аллоҳим жойларини Жаннатда қилсин.Ҳурматли Шайх Ҳазратлари ҳозирги кунда мазҳабга эргашмайдиганлар жуда ҳам ко‘пайип кетди.Уларнинг ко‘плари менинг биродарларим.Ихтилоф чиқмасин деп улар билан бу мавзуда гаплашмасликка ҳаракат қиламан.Қизиг‘и уларнинг ко‘пи оддий намозхонлардан ко‘ра анч илмли,тажвидни мукаммал биладиган,суннутга амал қиладиган инсонлар.Мухтасари Виқояга ёзган Шарҳингизда улар то‘г‘рисида гапириб о‘тгансиз. О‘зимга қо‘шимч тарзда со‘рамоқчи бо‘лганим:1.Мазҳабга эргасгмаса қандайдир гуноҳ бо‘ладими?2.Аҳли сунну вал жамодан бирон бир мазҳабга эргашмайдиган бо‘ла турип имомликка о‘тса (гарчи тажвиди бо‘лса ҳам) унга иқтидо қилиш жоизми?Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Мазҳабларга эргшмай йўл қўйиладиган хатоларда гуноҳ бор. Мазҳабга эргашмаган одам эса, ўзи мужтаҳид бўлмаса, хато қилиши турган гап.2. Тажвиди бўлиши билан бирга намозни яхши билиши шарт.

3 Май 2022, 12:33 | Савол-жавоблар | 189 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar