Рўзага каффорат тутиладими

Ассалому алайкум! Қайси ибодатларда каффорат бор? Нафл рўза ва намозларида каффорат борми? Рамозон рўзасини тутишни қурби етмаган инсон 2 кун тутиб, 1 кун дам олиб яна шундай тутса бўладими? Фарз рўзани қазосини тутаётган эдим. Сахарликда 3-4 минут ўтказиб юборибман, каффорат вожиб бўлмайдими? Вожиб бўлса ортиқча рўза тутишга жисмоний жихатдан қодир эмасман, фидиясини кимга қанча беришим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нафл рўза ва намозларга каффорат йўқ. Мабодо рўза тутиб ёки намозни бошлаб бузиб юборилса каффорати йўқ, қазосини ўқиб ва тутиб берилади. Фарз рўзага қуйидаги ҳолатларда каффорат вожиб бўлади. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. https://fiqh.uz/maqola/760

3 Май 2022, 14:55 | Савол-жавоблар | 153 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar