Касалликдаги таяммум

Ассалому алайкум! Устозлар Аллоҳ килаётган ишингизни ажрини зиёда килсин,бир мухум саволим бор илтимос ёрдам берсангиз. Буйрагим шомолаган қувуғим хам қувуғ атрофида тузлар бор экан бефарқлик қилсам тузлар тошга айланаркан. Аллоҳга шукур давосини қилдик, хозир анча яхшиман, лекин тўлиқ шифо топмадим. Кўп жунуб бўламан, бу хам шамоллаш натижасида экан, дори воситаларидан сўнг анчага камайган. Ҳозирги иссиқ кунларда озгина шамолга хам буйрагим санчиб туради. Шу касаллик туфайли жамоатга қатнай олмаяппан(бомдот, хуфтон)га. Сабаб сахар ва кечқурун совуқ. Ғусл қилсам касаллигим яна қайтарилиб қолишидан қўрқяппан, анча мунча сахарда ғусл қилдимам, касаллик зиёда бўлганга ўхшади. Буйрак касаллиги узоқ вақтда тузалар экан. Шунақа холатда таяммумга рухсат борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Рухсат бор. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 15:08 | Савол-жавоблар | 177 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar