Зарарли нарсалардан сақланиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб: «Эй Расулуллоҳ, кеча мени чаён чақиб олди», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кеч кирганида:أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ«Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри ма холақ», десанг, сенга ҳеч нарса зарар бермайди», дедилар.(Маъноси: Аллоҳнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.)Имом Муслим ривоятлари.Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

27 Июл 2022, 07:41 | Дуолар | 71
|
Boshqa savol-javoblar