Қаттиқ шамол бўлганда айтиладиган зикрлар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:
«Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا فِيهَا وَخَيْرَ مَا أرْسِلَتْ بِهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا فِيهَا وَشَرِّ مَا أرْسِلَتْ بِهِ«Аллоҳумма инний ас`алука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи», деб айтар эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман.)Имом Муслим ривоятлари.Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шамол бандаларга юборилган раҳматдир. Гоҳида у раҳмат билан келади, гоҳида азоб билан. Агар шамол эсса, уни сўкманглар. Аллоҳдан унинг яхшисини сўраб, ёмонидан паноҳ тиланглар», дедилар.Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон уфқида тўпланган булутни кўрсалар, қилиб турган ишларини тўхтатардилар, агар намозда бўлсалар: اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا اللهُمَّ صَيِّبًا هَنِيئًا«Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарриҳа» (Эй Раббим, Сенинг номинг ила унинг ёмонлигидан паноҳ тилайман), деб айтардилар. Агар ёмғир ёғса: «Аллоҳумма саййибан ҳаний`ан» (Эй Раббим, шалдираб оқувчи ёқимли ёмҚир ёҚдир), деб айтардилар. Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа ривоятлари.Убай ибн Каъбдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шамолни сўкманглар, агар бирор кариҳ нарсани кўрсанглар: اللهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ هَذِهِ الرِّيحِ وَخَيْرِ مَا فِيهَا وَخَيْرِ مَا أُمِرَتْ بِهِ وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ هَذِهِ الرِّيحِ وَشَرِّ مَا فِيهَا وَشَرِّ مَا أُمِرَتْ بِهِ «Аллоҳумма инна нас`алука мин хойри ҳазиҳир рийҳи ва хойри ма фийҳа ва хойри ма умирот биҳи ва наъузу бика мин шарри ҳазихир рийҳи ва шарри ма фийҳа ва шарри ма умират биҳи», деб айтинглар», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сендан шамолнинг яхшисини ва ундаги яхшиликларни ва у билан буюрилган нарсаларнинг яхшилигини сўрайман. Ва Сендан, шамолнинг ёмонидан, ундаги ёмонликлардан ва у билан буюрилган ёмонликлардан паноҳ сўрайман.)
Термизий ривоятлари.Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад
27 Июл 2022, 08:13 | Дуолар | 88