6 диний калима
1. Калимаи тоййиба
Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур росулуллоҳ.
Тўғри сўз: Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир!
2. Калимаи шаҳодат
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ.
Иқрорлик сўзи: Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ)нинг йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига иқрорман.
3. Калимаи тавҳид
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд(у) юҳйи ва юмит(у) ва ҳува ҳайюл ла ямут(у), биядиҳил хойр(у) ва ҳува ъала кулли шайин қодир.
Танҳолигига иқрорлик сўзи: Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман! Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ) тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир!
4. Калимаи радди куфр
Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шаян ва ана аълам. Ва астағфирука лима ла аълам. Иннака анта ъалламул ғуюб.
Куфрни қайтариш сўзи: Аллоҳим, Сендан ўзим билганим ҳолда Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Сендан ўзим билмаганим ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечишингни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан.
5. Калимаи истиғфор
Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъала мин кулли замбин азнабтуҳу ъамдан ав хотоан сиррон ва ъаланияҳ. Ва атубу илайҳи миназ замбиллази аъламу ва миназ-замбиллази ла аълам. Иннака анта ъалламул ғуюб.
Гуноҳларни кечишини сўраш сўзи: Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган ҳамма гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман. Албатта, Сен ғайбларни билгучи Зотсан.
6. Калимаи тамжид
Субҳаналлоҳ вал ҳамду лиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазим. Ма шааллоҳу кана ва ма лам яшалам якун.
Улуғлаш сўзи: Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқдир. Ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Аллоҳ улуғдир. Мутлоқ куч ва қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ ниманики хоҳласа, бўлади, ниманики хоҳламаса, бўлмайди.
Иймони мужмал
Аманту биллаҳи кама ҳува би асмаъиҳи ва сифатиҳи ва қобилту жамийъа аҳкамиҳи ва арканиҳи.
Аллоҳни исми ва сифатлари билан танидим ва барча буюрган ҳукмларини қабул қилдим.
Иймони муфассал
Аманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал явмил ахири вал қодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъала вал баъси баъдал мавт.
Мўминликнинг батафсил ифодаси: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим.
27 Июл 2022, 08:39 | Дуолар | 151