Ота она ҳаром буюрса

Ассалому алайкум! Мени бир дугонамнинг эри ва қайнотаси ҳаром касб қилади. Эри бу ишдан чиқиб кетаман деса ота онаси қаршилик қилишаркан "ҳалол пулинг билан бизни боқолмайсан” дейишаркан ёки берган сутимга розимасман дейишаркан. Шунинг учун шу ишда ишлайвераркан. Сизлардан илтимос дугонам ва эри нима қилиши керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром ишни тарк қилиб ҳалолига ҳаракат қилиши керак. Ота-она қиёмат кунида “Сен бизга ҳаром едиргансан” деб ҳам бўйнига осилишади. Бу борада ота-онани рози ризолиги ва қилган оқи ҳам ўтмайди. Аксинча Аллоҳ ўша ота-онанинг ўзларидан норози бўлади. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 10:01 | Савол-жавоблар | 133 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar