Безовта бўлиб, ухлай олмаганда ўқиладиган дуо

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилдим, у зот:

اللهُمَّ غَارَتِ النُّجُومُ وَهَدَأَتِ العُيُونُ وَأَنْتَ حَيٌّ قَيُّوم لاَ تَأْخُذُكَ سِنَةٌ وَلاَ نَومٌ يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ أهْدِي لَيْلِي وَأنِمْ عَيْنِي

 «Аллоҳумма ғоротин нужуму ва ҳадаъатил 'уюну ва анта ҳайюн қойюм, ла таъхузука синатун ва ла навм, я ҳайю, я қойюму, аҳдий лайлий ва аним 'айний, деб айт», дедилар. Шу дуони айтган эдим, Аллоҳ мендан уйқусизликни кетказди».

(Маъноси: Аллоҳим, юлдузлар ботди, кўзлар тинди. Сен тирик, қоимдирсан. Сени мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Эй Ҳай ва Қайюм сифатли Зот, кечамни тинч қилиб, кўзимга уйқу бер.) Ибн Сунний ривоятлари.



17 Феврал 2023, 01:35 | Дуолар | 29
|
Boshqa savol-javoblar