Маст ҳолда талоқ
Ассалому алайкум! 1. Турмуш ўртоғим ичиб маст бўлган ҳолатларида уриш қилиб, жаҳл устида менга 3 марта “уч талоқсан” дедилар. Ўшанда мен иккинчи фарзандимга 8 ойлик ҳомиладор эдим, кейин уч кундан кейин мен уйга қайтиб бордим ва яна яшаб кетдик. Шунда менга талоқ тушадими ва биз нима қилишимиз керак? 2) Турмуш ўртоғим ҳозир чет элдалар. Менга яна жаҳл устида “телеграм очсанг талоқсан” дедилар. Уч кундан кейин ўзлари “телеграм оч гапимни қайтариб олдим, ўзим рухсат бераман очгин деб” деб қўймадилар. Шунда ўзим очмай укамга телеграм очтирдим. Шундаям ўртамизга талоқ тушадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Орага уч талоқ тушган. Никоҳларингиз ҳалол эмас. Аввалгисида уч талоқ тушган. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 17:28 | Савол-жавоблар | 219 | Оила ва турмуш