Тижорат учун олган пулдан улуш берсам бўладими?
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, яқинда тижорат қилишни бошладим. Уни бошлаш учун танишимдан қайтариш шарти билан 3 млн сўм олдим. Унинг пулидан фойдаланаётганим учун ҳар ой унга фойдамдан 150 минг сўм бериб туришга келишдик. Бу фоиз эмас, вақтида бера олмасам фоиз қўшилмайди. Буни фақат унинг пулидан фойдаланаётганим учун улуш, деб ҳисоблаяпмиз. Бу нарса судхўрликка кирмайдими? Мен пулни улуш сифатида беряпман. Чунки уни пули(молидан) фойдаланиб тижорат қиляпман. Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Айни судхўрликка киради. Валлоҳу аълам!Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг https://fiqh.uz/maqola/317
4 Май 2022, 19:08 | Савол-жавоблар | 153 | Молия ва тижорат