Куйганда таяммум қилиш

Ассалому алайкум! Танаси куйиб зарарланган жойидан суви чиқиб турган одам таҳорат олмай таяммум қилмасдан намоз ўқиса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ювадиган жойларни ювади, ювиш имкони бўлмаган жойларни масҳ тортади. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса масҳ тортмасдан намозини ўқийверади. Аллоҳ асло инсонни тоқатидан ташқари ишга буюрмайди. Соғ одам тўлиқ таҳорат қилиб ўқиганданда кўпроқ савоб олади. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 18:44 | Савол-жавоблар | 158 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar