Асалга сичқон тушиб қолса

Ассалому алайкум! Бир литрлик банкадаги асалга сичқон тушиб ўлиб қолган. Сичқон ўлиги асални энг устида турибди, яъни ичига сингиб кетмаган. Шу асални истеъмол қилса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Асал суюқ бўлса бутунлай ташлаб юбориш керак бўлади. Қуюқ бўлса сичқон тегиб турган жойни ўзини ва атрофидан олиб ташланади. ЁҒ ВА СУВГА ТУШГАН НАЖОСАТЛАР ҲАҚИДА وَقَالَ الزُّهْرِيُّ: لَا بَأْسَ بِالْمَاءِ مَا لَمْ يُغَيِّرْهُ طَعْمٌ أَوْ رِيحٌ أَوْ لَوْنٌ. وَقَالَ حَمَّادٌ: لَا بَأْسَ بِرِيشِ الْمَيْتَةِ. وَقَالَ الزُّهْرِيُّ فِي عِظَامِ الْمَوْتَى نَحْوَ الْفِيلِ وَغَيْرِهِ: أَدْرَكْتُ نَاسًا مِنْ سَلَفِ الْعُلَمَاءِ يَمْتَشِطُونَ بِهَا، وَيَدَّهِنُونَ فِيهَا، لَا يَرَوْنَ بِهِ بَأْسًا. وَقَالَ ابْنُ سِيرِينَ وَإِبْرَاهِيمُ: وَلَا بَأْسَ بِتِجَارَةِ الْعَاجِ Зуҳрий айтади: «Бирор таъм, ҳид ёки ранг ўзгармаган бўлса, сувга ҳеч нарса бўлмайди».
Ҳаммод айтади: «Ўлимтик патининг зарари йўқ».
Зуҳрий фил ва шу каби ўлган ҳайвонларнинг суяги ҳақида: «Салаф уламолари ичида ўша нарсалардан тароқ тутган, ёғидиш қилиб олган ва бунинг зарари йўқ деб билган одамларни кўрганман», деган.
Ибн Сирин ва Иброҳим: «Фил суягини олди-сотди қилишнинг зарари йўқ», дейишган.حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ قَالَ: حَدَّثَنِي مَالِكٌ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ عُبَيْدِ اللهِ بْنِ عَبْدِ اللهِ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، عَنْ مَيْمُونَةَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ عَنْ فَأْرَةٍ سَقَطَتْ فِي سَمْنٍ، فَقَالَ: «أَلْقُوهَا وَمَا حَوْلَهَا فَاطْرَحُوهُ. وَكُلُوا سَمْنَكُمْ  Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёққа тушган сичқон ҳақида сўрашди. У зот: «Уни ва атрофини олиб, ташлаб юборинглар ва ёғингизни еяверинглар», дедилар».
Изоҳ: Бу қоида ёғнинг қотган ҳолатлари учундир. Аммо ёғ суюқ бўлса, унинг ҳукми бошқача бўлади. حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللهِ قَالَ: حَدَّثَنَا مَعْنٌ قَالَ: حَدَّثَنَا مَالِكٌ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ عُبَيْدِ اللهِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُتْبَةَ بْنِ مَسْعُودٍ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، عَنْ مَيْمُونَةَ: أَنَّ النَّبِيَّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ عَنْ فَأْرَةٍ سَقَطَتْ فِي سَمْنٍ، فَقَالَ: «خُذُوهَا وَمَا حَوْلَهَا فَاطْرَحُوهُ». قَالَ مَعْنٌ: حَدَّثَنَا مَالِكٌ مَا لَا أُحْصِيهِ يَقُولُ: عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، عَنْ مَيْمُونَةَ  Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёққа тушган сичқон ҳақида сўралди. Шунда у зот: «Уни ва атрофини олиб, ташлаб юборинглар», дедилар». ("Олтин силсила" китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 18:44 | Савол-жавоблар | 158 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar