Интернет бозоридан нарса олиб келиб бериш

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, Алеххпрес деган онлайн магазин бор. Шундан мен ўзимга керакли қурилиш инструмент олдим. Шунга қизиқиб қолган ўртоғларим менга ҳам олиб бер демоқда. Ман фойда қилиш мақсадида озгина шуни устидан фойда қўйиб нон есам судхўрлик бўлмайдими? олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Устидан фойда олишингиз учун бирор меҳнат қилиб ва ўша қилган меҳнатингизни айтиб ҳақ олишингиз мумкин. Ҳеч қандай меҳнат қилмасдан ҳақ олишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 18:57 | Савол-жавоблар | 154 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar