Ватанда қолган уй-жой учун закот бериш керакми?
Ассалому алайкум шайх хазратлари. қимматли вақтингизни олиб бераётган саволларимга эринмай жавоб бераётганингизга, илмимизни ошиҳига сабабчи бо‘лаётганингизга, илмсизлигимиз оқибатида билмаганларимни билдираётганингиз учун катта рахмат.Аллоҳ рози бо‘лсин. келин бо‘либ тушаётганимда менга ясатиш учун 4 та уй берилган. онам табиийки бу уйларни ҳаммасини то‘лдирганлар. ҳозирда мен 3 фарзандим ва ҳо‘жайним билан чэт элда яшаймиз. ватанда эса ишлатилинса фақатгина нозик меҳмон келгандагина катта залим ишлатилинади.қолган ҳолларда у ерга ҳам ҳеч ким кирмайди. о‘зим ҳеч қаерда ишламайман, фарзанд тарбияси билан бандман. Саволим уйда қолган, ишлатилмаётган барча уй жихозлари, кийим кечак, идиш тавоқлар учун закот беришим керакми?узр, ҳазрат балки бу ноо‘рин саволдир. мени диний билимларим жуда саёз. авваллари ко‘п китоб о‘қиганман, китоб о‘қишни жуда яхши ко‘раман, аммо диний китобларни о‘қимаганман афсуски. ва минг афсуски Ватандан узоқдалигимиз туфайли диний китобларни о‘қишга шароит ё‘қ, шунинг учун Сизнинг қимматли вақтингизни олмоқдаман. Жавобингиз учун олдиндан Рахмат, Аллоҳ рози бо‘лсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мазкур мол-мулклардан закот берилмайди. Чунки уларни ўзингиз учун ишлатиш кўзда тутилган. Ушбу сайтга, “Муслимат.уз”га бошқа сайтларимизга кириб диний билимингизни ошириб бораверинг. Яқинда, иншааллоҳ, китобларимизнинг электрон нусхалари ҳам сотила бошлайди. Ўшанда улардан олиб ўқишингиз мумкин бўлади.
3 Май 2022, 20:39 | Савол-жавоблар | 161 | Закот