Тўй оши
Ассалому алайкум! Танишим синглисини узатаётганини, тўй бошлаганини айтиб мени наҳорга ошга айтди, лекин у синглисини тўйини банкдан кредит олиб ўтказаётганини билдим. Бу ошга бориш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда эркак томон валийма қилиб бериши суннат. Қиз томон қўни-қўшни ва яқинларини чақириб эълон қилиб қўйиши, кичикроқ бир зиёфат уюштириб бериши ҳам мумкин. Банкдан қарз оладиган даражада ош бериш, ўшанча инсонни чақиришни на инсонийлик ва на шариатимиз буюрмайди. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 20:40 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар