Пайғамбаримизнинг қарзлари
Ассалому алайкум! Пайғамбаримз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам қарзлари бўлганми? Ҳаётлари давомида кимдандир қарз олганларми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарз олиш жоизлигини билдириб қўйиш учун қарз олганлар. Ҳамда қарзни узишга аниқ кўзлари етиб олиб, зирх(совут)ларини гаровга қўйганлар. Ҳозирги кунда ишини фақат юришишини ўйлаб, юрмай қолса буткул ботқоққа ботишини ўйламасдан қарз олаётганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қарз олганларини далил қилишлари тўғри эмас. عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: تُوُفِّيَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَدِرْعُهُ مَرْهُونَةٌ بِعِشْرِينَ صَاعًا مِنْ طَعَامٍ أَخَذَهُ لِأَهْلِهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида совутлари аҳлларига олинган йигирма соъ таом учун гаровга қўйилган эди».
Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ, деган.
Шарҳ: Жоҳилият вақтида ҳам гаров қўйиш бор эди. Аммо гаров қўювчи белгиланган вақтда пулни топиб бера олмаса, мол эгаси гаровга қўйилган нарсани ўзиники қилиб олар эди. Исломда эса бу ҳукм¬га адолатли равишда ўзгартириш киритилди. Агар гаровга нарса қўйган одам белгиланган вақтда пулни топиб бера олмаса, у гаровга қўйган нарсасини сотиб, пулни мол эгасига беради, ортиб қолганини эса ўзи олади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафот этган вақтларида ҳам урушга киядиган совутлари у кишига насияга таом сотган тожирнинг олдида гаров сифатида тургани нимага далолат қилади? У зотнинг ниҳоятда содда ва оддий ҳаёт кечирганлари ҳамда аҳли аёллари нафақаси учун ўз меҳнатлари билан молга эришишга уринганликларини кўрсатади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан олдин Ислом Арабистон Ярим оролига тарқалиб бўлиб, у ер дунёга танилган давлатга айланган эди. Агар у зот хоҳласалар, дунё оёқлари остига тўшалар эди. Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буни хоҳламадилар. Оддий ҳаёт кечиришда давом этдилар. Оилаларини боқишга қийналиб, таом сотиб олишга пул топа олмай, совутларини гаровга қўйиб, йигирма соъ таом олган ҳолларида вафот этдилар. У зотнинг умматлари ушбу ҳақиқатни яхши тушунмоғи керак. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 12:03 | Савол-жавоблар | 165 | Сийрат ва тарих