Аптекадаги дорилардан закот

Ассалому алайкум! Тижорат моллари закоти хақида ёзилишича, дўкондаги моллар бир йил турса ундан кейин закот чиқарилади дейилган. Менинг дорихонамда дорилар тез сотилади, бир йил турмайди. Унда қандай йўл тутишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Нисоб эгаси бўлганингиздан бир йил тўлганда тижорат учун олиб қўйилган барча нарсаларингзни ҳисоблаб(жумладан дориларни ҳам) қирқдан биридан закот чиқарасиз. Дорилар бир йил туриши шарт эмас. Аоссийси нисоб эгасига айланганингизга бир йил тўлиши керак.  Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 20:44 | Савол-жавоблар | 158 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar