Аллоҳ номи билан сўйилмаган жонлиқ
Ассалому алайкум! Мен чет элда пицца тайёрланадиган ошхонада ишлайман. Бизда умуман чўчқа махсулотлари ишлатилмайди ҳамма гўшт махсулотлари мол гўшти ёки парранда гўштлари лекин улар Аллоҳ номи билан сўйилмаган. Шунинг учун улар биз мусулмонларга истеъмол қилиш харом ҳисобланадими? 2). Бу ерда араблар ҳам ишлайди, улар менга яхудийлар ёки христианлар сўйган гўшт ҳалол дейишди ва Моида сурасининг бешинчи оятини далил қилишди. Мен нима дейишни билмадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа.
2). У вақтларда насоро ва яҳудийлар Аллоҳнинг исмини айтиб сўйишган. Ҳозир эса ундай эмас. Ҳатто ҳозирда яҳудийларнинг ўзлари ҳам Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган гўштларни ейишмайди. Тасмияни айтиб сўядиган араб ва покистонликлардан олиб ейишар экан. Баъзи мусулмонларга хайронсан яҳудий емаган гўштни еяверишади. Насоролар эса динидаги сўйиш шартларига мутлақо амалқ илмай қўйишган. Ўзларининг муқаддас китобларидаги сўйиш шартларини ҳам адо қилишмайди. Шунинг учун уламолар ғарб мамлакатларидан келаётган гўштларни ейишдан қайтарганлар. Ҳозирги насороний ва яҳудийман деганларни аҳли ктиоблигида ҳам шубҳа бор. Чунки аҳли китобларнинг қонунларига кўра баъзи бир иймон келтиришлари керак бўлган нарсаларга иймон келтиришмайди. Улар ичида атеистлари қанчалар бор. Аҳли китоб деб тан олган тақдирда ҳам сўйишида шариатларга мутлақо зид ҳолатда сўйишмоқда. Қони гўштида қолсин деб бўғиб ўлдираётгалар қанча, бехуш қилиш учун тутган шубҳали йўллари жуда кўп. Аҳли илмнинг жумҳурининг наздида аҳли китобни сўйиши ҳалол бўлиши учун тасмия шарт. У сиз айтган арабларнинг бу гапи Қуръондаги “намоз ўқинглар” дейилган оятларга ўхшайди. Тафсилотини эса ҳадислар баён қилган, яъни беш вақтлигини, ундага фарз ва вожибларини. Ҳозирги кунда шариатни энг бузиб кўрсатувчилар арабларнинг баъзи бир кишилари бўлиб қолди. Покиза эътиқоддагилари бундан мустасно. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 21:06 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром