она
она уз фарзандине ноҳақ жаҳел устида оқ қилеши мумкунме? оллоҳ таоло уз китопида фарзантилане оқ қилилар деб айтканме умуман шариятда фарзантне оқ қилешлик мумкунме?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ота-онага оқ бўлиш Абдурроҳман ибн Абу Бакрадан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта:«Сизларга гуноҳларнинг каттаси хабарини берайми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. «Аллоҳга ширк келтириш. Ота-онага оқ бўлиш», дедилар ва ёнбошлаб турган эдилар, тик туриб, ўтириб:«Огоҳ бўлинглар, ёлғон гап!» дедилар. Ана шу гапни қайта-қайта такрорладилар, қўрқиб кетганимдан «сукут сақласайдилар» дедим». Мана бу ҳадисда Аллоҳ таолонинг Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга ширк келтиришдек буюк, дунёдаги энг катта гуноҳдан кейинги иккинчи ўринда ота-онага оқ бўлишни айтяптилар. Демак, Аллоҳга ширк келтиришдан одам қанчалик қўрқса, ота-онага оқ бўлишдан ҳам шунчалик қўрқиши керак экан ва ёлғон гап, тўқима бўҳтонлардан ҳам шунчалик даражада эҳтиёт бўлиши лозим экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисда энг катта гуноҳлар ҳақида хабар бермоқдалар. Ана шу учта катта гуноҳнинг бири ота-онага оқ бўлиш экан. Муғийра ибн Шўъбанинг котиби Варроддан ривоят қилинади:«Муовия Муғийра ибн Шуъбага хат ёзиб, менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганларинг ҳақида бир мактуб ёзиб юбор», деди.«Бас, у менга имло қилди. Мен қўлим билан ёздим:«Мен у зотнинг кўп саволдан, молни зое қилишдан ва қийлу қолдан қайтарганларини эшитдим», деди». Ҳазрати Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу халифа бўлиб турган вақтларида машҳур саҳобий Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳуга хат ёзган эканлар. Хатларининг маъноси: «Сен менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганларинг ҳақида бир мактуб ёзиб юбор»дан иборат экан. Шунда ровий Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳу ўз котиблари Варродни чақириб мен имло қилиб айтаман, сен ёзгин, деган эканлар. Варрод «мен ўз қўлим билан ёзганман» деб таъкидлаб қўймоқда. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳу ўз хатларида «Мен у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан, кўп савол беришдан, молни зое қилишдан, қийлу-қолдан, яъни беҳуда гап-сўздан қайтарганларини эшитганман», деган хабарни берган эканлар. Мана шу ердаги беҳуда гап-сўз ота-онага оқ бўлишга сабаб бўлганидан бу бобда шу ҳадис келтирилган. Яъни ота-онага гап қайтариш, ота-онанинг ҳузурида бўлмағур гапларни гапириш оқибатида бола назардан қолиши, оқ бўлиши эҳтимоли бор. Кўп савол бериш деганда ҳақни билиш, таълим олиш учун, билмаган нарсасини билиш учун бериладиган савол эмас, балки фитна қўзғаш учун, ихтилоф чиқариш учун, нотўғри ғаразлар учун қитмирлик қилиб, бўлар-бўлмас бемаъни саволлар бераверишдан қайтарганлари кўзда тутилган. Шунингдек, воқеликда йўқ нарсаларни сўрашдан ҳам қайтарганлар. Ўзи йўқ, хаёлдан, тўқиб сўрашаверади.Расулуллоҳ ўзи йўқ нарса ҳақида сўралса, кейин воқеъ бўлиб қолишидан огоҳ қилганлар. Бу маънода Қуръони Каримда оят ҳам бор. Лекин билмаган нарсасини сўраб-ўрганиш зарурат, керак нарса. Бу ҳадиси шарифда ман қилинаётган нарсалардан яна бири – молни зоеъ қилиш. Кераксиз жойларга, беҳуда ишларга ва ҳаром-ҳаришга мол сарфлаш мумкин эмаслиги турган гап. Лекин ҳалол бўлса ҳам ҳою-ҳавасга, риёкорликка, хўжакўрсинга, одамлар орасида шуҳрат топишга мол сарфлаш ҳам молни зоеъ қилиш бўлади. Балки ҳар қандай молни исрофдан сақлаш керак. Бир банданинг қўлидаги мол фақат ўзиники эмас, балки унинг оила аъзолари, ўша одам яшаб турган жамиятнинг ҳам ҳаққи бўлади.Ушбу ҳадиси шарифда ман қилинаётган нарсалардан бири, «қийлу қол», яъни одамлар орасида уларнинг гапларини «деди, деди» шаклида беҳуда гапириб юриш. Яъни, ўзи аниғини билмайдиган, бефойда, ғийбатдан иборат ва тўғри бўлмаган гапларни нақл қилиб юриш. Аммо гап аниқ, ишончли кишидан содир бўлган ва фойдали бўлса, уни гапириш жоиз. Ота-она оқ қилдим, дейиши шарт эмас, фарзанд уларга нисбатан беодоблик қилиш билан ўз-ўзидан оқ бўлиб қолаверади. Аммо ота-она шариатга хилоф иш қилишса ва фарзанд қарши чиқса оқ бўлмайди.
3 Май 2022, 21:27 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар