Иш

Ассалому алайкум! Менга иш таклиф қилишябди, айтишларича мен $250 тўлаб аъзо бўламан ва 2та одамни ҳам аъзо қиламан, улар ҳам ўзларига одам топиб аъзо қилишлари керак болади, улар 3та одам топсалан менга ҳар бири учун $250 дан берилади, шунда $750 оламан. Бу 1-этап эди, 2-этап ҳам шундай давом этади, яна 2та одам топаман, улар ҳам 3та топишади ва менга $750 берилади. Агар одам тополмасам ҳеч қандай пул толанмайди, фирманинг номи АппиТравел экан. Агар шу ишда ишласам ҳалол пул топаётган бўламанми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шу ишни тармоқли савдо дейилиб бу ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 22:07 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar