Хизмат хаққи

Ассалому алайкум! Биз газ қуйиш шахобчасида тўлдирувчи бўлиб ишлаймиз, бизда мижозлардан хизмат хаққи (обслуга) олиш рахбаримиз томонидан мумкун эмас қилиб қўйилган. Лекин айрим хамкасбларимиз шунга қарамай рахбарга билдирмасдан хизмат хаққи олишади. 1-саволим олган пуллари уларга халолми? 2-саволим айрим мижозлар мажбурлаб бериб кетишади, бундай холларда нима қилишимиз керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Тиланиб олишлари ҳалол эмас. 2). Ҳадя деб беришса зарар йўқ. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 00:24 | Савол-жавоблар | 171 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar