Салам савдосими?

Ассалому алайкум! Ман савдо билан шуғулланаман. Фирмамизга бирор товарга мижоздан буюртма тушади лекин товарлар ўзимизда бўлмайди. Яъни оладиган жойимиздан товар хақида малумот олиб кейин мижозга тушунтириш берамиз махсулот хақида маълумот берамиз. Унинг сифати, ранги, ўлчови ва қачон олиб кетиши мумкинлиги, мижозга МАКУЛ КЕЛСА БИЗГА ПУЛ ТОЛАЙДИ ВА БИЗ ТОВАРНИ СОТИБ оламиз мижозга топширамиз. Хуллас бизда эмас бошқа дўконларда мавжуд бўлган товарларни олдиндан пулини олиб кейин товарни мижозга тақдим этамиз. Бу ишимиз салам савдоси хисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Харидорлар сизда асли мол йўқлигини, сиз ўрткашлигингизни билишадими? Агар билишса жоиз ва у салам савдосига тушади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳузурингда бўлмаган нарсани сотма” деганлар. Салам савдосини қилувчилар эса ўзининг ҳузурида бор-йўқлигига қарамайди. Менга етказиб берсанг бўлди – деб савдо қилишади. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 00:45 | Савол-жавоблар | 160 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar