Қўлда шиш (мазол) пайдо бўлса

Ассалому алайкум! 1) Кетмон дастаси қўлни уриб, шиш (мозоль) пайдо қилди ва у бир игна учичалик ёрилди. Тахоратдан олдин шу мозол терисини олиб ташлаш керакми, чунки ичига сув кирмайди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Таҳорат қилинганидан кейин ўша шиш ёрилса таҳорат кетади. Шунинг учун уни олиб ташлаб кейин таҳорат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 00:59 | Савол-жавоблар | 179 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar