Дажжол ҳақидаги ҳадис

Ассалому алайкум! Яна Ҳузайфадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Мен Дажжолда бўладиган нарсаларни унинг ўзидан ҳам яхшироқ биламан. Унинг оқиб турувчи икки анҳори бўлиб, бири кўзга оппоқ сув бўлиб кўринса, иккинчиси алангаланиб турган олов бўлиб. Агар бирон киши унга дуч келса, олов бўлиб кўринаётган анҳорга келсин. Кўзини юмиб, бошини эгсин ва ундан ичсин. Ҳақиқатда у совуқ сув бўлади. Дажжолнинг кўзи ўчиб кетган бўлиб, устида ортиқча эти бор. Икки кўзи ўртасига "кофир" деб ёзилган. Ўқишни билган-билмаган ҳар бир мўмин уни ўқий олади". Саволим шуки шу ҳадисдаги барча гаплар ростми? Бу ҳадисни мен "Дажжол ҳақида нимани билсиз"дастуридан ўқидим. Шу дастурга ишонсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дажжол ҳақида кўп ҳадислар келган. Аксари саҳиҳ. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 05:10 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar