Қазо намозини ададини билмаслик

Ассалому алайкум! 1. Мен намоз ўқишни бошлаганимда мактабда ўқир эдим. Дарсимиз соат 13:15 бошланарди. Мен кеч қолмаслик учун пешин намозини уйда вақтлироқ (12:15ларда) ўқиб кетардим. Ўша пайт диний маълумотим кам бўлган. Шундай ўқисам бўлаверади деб ўйлаганман. Ҳозир ўйлаб нима қилишимни билмай қолдим. Агар қазо ўқиш керак бўлса канча ўқишни аниқ билмайман. Бундай ҳолатда шариатимиз нима дейди. 2. Шу пайтгача нечта қазо намози ўқиган бўлсам ҳаммасида бир хил (масалан, "бомдод намозининг қазосини" деб ният қилиб ўқирдим. Шу тўғрими?.Ёки "охирги бомдод намозининг қазосини" деб ўқишим керакмиди? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Таҳмин қиласиз, гумонингизни ғолибини олиб ўқийверасиз. 2). "охирги бомдод намозининг қазосини" деб ўқишингиз керак. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 01:52 | Савол-жавоблар | 162 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar