Руҳий Тарбия 3 китобидан савол
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!Устоз Руҳий Тарбия китобини 3 жузида уқиш давомида 128 бетида келган Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис бор,шу ҳадис ислом уздаги уйдирма ҳадисларга мисоллар булимидан шу ҳадис билан ухшашдек туйилябди,аввало мен хато қилаётган булай..«Мен ҳикмат уйиман, Али унинг эшигидир» (Ибн ал-Жавзий, ў.а. 349; ва яна: Ибн Арроқ, «Танзиҳу шаркат шариатул-марфуа», И ж. 377-378; Саховий, ў.а. 123-124; Ажлуний, ў.а. И ж. 203-204; Шавқоний, ў.а. 348).Устоз шуни қандай тушунсак булади,одобсизлик қилган булсам узр.Аллоҳ таоло сизга бу дунёда ҳам охиратда ҳам улкан ажрлар ато қилсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўша ерда мазкур ҳадисни кимлар ривоят қилгани ёзилган. Сиз айтган одамлар бошқача ижтиҳод қилишган бўлади. Аммо имом Термизий, Тобараноий ва Ҳокимлар анойи муҳаддислар эмас!
4 Май 2022, 02:14 | Савол-жавоблар | 155 | Китоблар