Зикр айтса ҳаром бўлишими мумкинми

Ассалому алайкум! Мен ижтимоий тармоқларда битта видео кўриб қолдим. Унда битта одам яъни кўринишидан домла: сотувчи зикр қилиб ўтирганда оган ойлиги ҳаром бўлади деб бемалол айтябди. Шу ростми, ростан ҳам зикр қилиб ўтирса оган ойлиги ҳаром бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иш вақтида сиз ўзингизнинг вазифаларингизни адо қилишингиз ва унда камчиликка йўл қўймаслигингиз вожиб ҳисобланади. Шунинг учун зикрларни асосий ишингизга таъсир қилмайдиган қилиб адо этсангиз бўлади. Фарз намозларни ўқишда албатта намозни адо қилишингиз зарур. Унда ҳам намозга футур етмайдиган, ишингизга ҳам таъсир қилмайдиган қилиб ўқишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Яъни намознинг вақти бемалол бўлса, ишингизни бажариб намозни ўқишга имкон бўлса, ишни қилиб кейин ўқийсиз. Аммо намознинг вақти чиқиб кетадиган даражада бўлса, ишингизни тўхтатиб намозни ўқиб олишингиз керак бўлади. Нафл ибодатларни ёки вақти бемалол бўлган фарз ибодатларни қилишда ишингизга таъсир қилса, албатта иш берувчининг ҳаққига тажовуз қилган бўласиз. Шунинг учун бу масалаларни иш берувчи билан келишиб олсангиз, у рози бўлса шундай ноқулайликларга дуч келмайсиз. Бунда ишнинг табиатидан келиб чиқиб ўртача йўл тутиш керак. Ишни ҳам қилинг, зикрни ҳам. Иккиси бир-бирига халал бермасин. Даст бакору дил ба Ëр! Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 21:16 | Савол-жавоблар | 149 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar