Бу оятми ёки ҳадисми?
Ҳурматли Устоз, қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин!Бугун Жумада масжид имоми Пайғамбаримизнинг мавлуд ойларига бағишлаб жудаям бир гўзал маъруза уюштириб бердилар. Аллоҳ у кишидан рози бўлсин. Домла маъруза орасида Аллоҳ шундай марҳамат қилади деб (оятни ёки ҳадиси қудусийми айтмадилар): “Агар, эй Муҳаммад, Сизни яратмаганимда Мен бу бутун оламни яратмаган бўлар эдим”, – деган.Фазилатли Шайх ҳазратлари бу оятми ёки ҳадиси Қудсийми? Сўрашимдан мақсад, агар мен бошқа бир инсонга Аллоҳ шундай деган, десам, “Бу гапни қаердан олдинг, далилинг борми?” – деса, мен нима деб жавоб беришни билмай қолсам. Чунки Сиз саволларимнинг бирига Қуръонда бўлмаган нарсани: “Бу Қуръондан дейиш – гуноҳ бўлади”, – деганингиздан бери бундай нарсаларга аҳамият берадиган бўлдим. Жавобингиз учун ташаккур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Буни билмадим.
4 Май 2022, 02:24 | Савол-жавоблар | 162 | Ақийда
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Буни билмадим.
4 Май 2022, 02:24 | Савол-жавоблар | 162 | Ақийда