Никоҳ гувоҳлари бегона бўлса

Ассалому алайкум! Агарда икки ёш никоҳ қурганда оиласидан узоқда бошқа юртда бўлса гувохликка яқин инсонлари бўлмаса узоқ танишлар гувохликка ўтадими? Бу никох қабул бўладими? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Гувоҳлар қариндош бўлиши шарт деган нарса йўқ. Балоғатга етган, мусулмон,  икки эркак ёки бир эркак икки аёл гувоҳ бўлса бўлди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:08 | Савол-жавоблар | 154 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar