Ибн Умар

Устоз! Абдуллоҳ ибн Умар Р.А. бир куни туш ко‘рсалар тушларида до‘заҳга яқин келтирилиптилар ёки шунга о‘хшаш, кейин буни опаларига айтиб берганларида, опалари Росулуллоҳ САВ га етказибтилар, Росулуллоҳ САВ Абдуллоҳ о‘зи солиҳ бола ёки киши аммо тунги намозни о‘қимайдида деган эканлар, шу ҳадис ҳақиқатда 6 мо‘табар китобларимизда борми? Тунги ибодатсиз шундоқ аҳволга тушиб қолиш ҳам мумкинми?Аллоҳ Таоло барчамизни жаннатийлардан қилсин амин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Тушимда қўлимда бир парча шойи борлигини кўрдим. Унга жаннатнинг қаерига ишора қилсам, мени ўша ерга учириб олиб борар эди. Бас, мен уни Ҳафсага айтиб бердим. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган экан:«Албатта, уканг солиҳ одамдир» ёки «Абдуллоҳ солиҳ одамдир», дебдилар».Бухорий, Термизий ва Муслим ривоят қилишган.

4 Май 2022, 04:59 | Савол-жавоблар | 154 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar