Топиб олинган буюм

Ассалому алайкум. Бизнинг огородда бир кишининг телефони тушиб қолганди, сўраб келганда йўқ топиб олмадим дегандим. Кейинчалик топиб олинган телефонни сотиб юборгандим. Эгасига шу телефонга ўхшаш яхшироғини юборсам бўладими, кимлигимни айтмасдан ёки кимлигимни айтишим шартми? Аллоҳ рози бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Нима бўлса ҳам рози қилинг. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 04:59 | Савол-жавоблар | 194 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar