Бир амалнинг фарзи учун бошқасининг суннатини тарк қилиш

Муҳтарам Устоз,1) Бир амалнинг фарзи учун бошқа амалнинг суннатини тарк қилиш тўғрими?Маслан: Бир фарз намозини жамоат бошлади. Ушбу фарзни кечиктирмаслик ва унга етишиш учун таҳорат олаётган кишининг таҳорат суннатларини такр қилиши қанчалик тўғри иш?Жавобингиз учун миннатдорчилик билдираман.П.С.: Сайт мудирига: илтимос ушбу саволни такрор деб, ўчириб борманг. Худди шу мавзуда очилган аввалги постда бирдан ортиқ савол берилгани учун уларни алоҳида-алоҳида қилиб беряпман. Рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Вақт чиқиши хавфи бўлса, фарзини қилса бўлди.

4 Май 2022, 06:15 | Савол-жавоблар | 155 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar