Уй ва машиналардан закот
Ассалому алайкум! Россияда ишлаймиз. Бизларни закот тўғрисида масала ўйлантиряпти. Бизлар сезонда 30000$ балким 20000$ ишлаймиз. Биз бу пулларни закотини қанақа қилиб берамиз? Бизлар Россиядан уйга қайтиб машина ёки уй қурамиз, ёки бошқа ишлар қиламиз. Бир йил турмайди бу пуллар. Мана 10 йил бўлди. Шунақа уйда пул йиғилиб турмайди. Шунақа вазиятда ҳам закот бериш керакми? Қанақа санаймиз, қай усулда беришимиз керак? Бизлар Россиядан келгунча у пулларни жойи топилиб туради. Бизлар атайлаб закот бермаслик учун йўқотмаймиз. Масалан: олдинги йил спарк олган бўлсак. Кейинги йил ласетти олгимиз келиб алмаштирамиз. Шу тарзда кетади пуллар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар машина ва уйларни пулни банд қилиб фойдаланиш учун олинган бўлса нисобга киради. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:03 | Савол-жавоблар | 139 | Закот