Рўза Тутмоқчиман

Ассалому Алайкум! Шайх Хазратлари авваламбор узр со‘риман, шу савол қийнагани учун издан со‘рашга ахд қилдим. Ко‘чада хар хил ишлар билан ко‘п юрадиган одамман. Ма‘лумки хозирги кунда ко‘ча куйда юрсам о‘зим хохламасам хам ко‘зим очиқ (тор шим, калта юбка, елка - қо‘ллари очиқ) кийимда юрган қизларга тушиб қолади... Натижада хаёлим бузилади. Саволим шундан иборатки ушбу холатни олдини олиш учун нима қилсам бо‘лади? Ро‘за тутиб юрсам бо‘ладими? Агар ро‘за тутиш керак бо‘лса Ро‘зани қанақа тақвимга асосланиб тутаман? Батафсил тушунтириб берсангиз... Катта Раҳмат сизга! Аллох Рози бо‘лсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Рўзани тонг отишидан олдин оғизни беркитиб, қуёш ботиши билан очиб тутасиз. Шу икки вақтни кўрсатган қандай тақвим бўлса ҳам бўлаверади.

4 Май 2022, 06:59 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar