Ош бериш
Ассалому алайкум! Бир дўстимиз оламдан ўтиб қолди. Жанозасига биз қўлдан кеганча моддий ёрдам кўрсатдик. Кейин 3-куни худойи қилиб ош беришни болалар режалаштиришди. Саволим шундан иборатки, агар маййитни оила аъзоси қурби етмаса уни дўстлари худойи қилиб ош бериши жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аслида одам вафот топгани учун “бирор бир махсус кунда маросим қилиш” деган нарса динимизда йўқ. Аммо вафот топганга савоб бўлиши учун тиловати Қуръон қилиб, нафл намоз ўқиб, рўза тутиб, ҳаж қилиб ва садақаи эҳсон қилиб савобини бағишлаш шариатимизда бор. Бу мажбурий иш эмас. Қурби етганича, қурби етган вақтда қилинади. Қилмаса бўлмайди деган эътиқодда бўлиш гуноҳ. Чунки ундан мақсад ёки одамларни маломат қилишидан қўрқиш ёки шу куни эҳсон қилмасак бўлмайди деган нотўғри эътиқодда бўлишдир. Бу иккиси ҳам нотўғри. Шунинг учун сизлар ҳам ниятларингизни тўғрилаб олинглар. Ўша маросимнинг ҳамма ҳаражатини пул ҳолатида ўша оилага берсанглар ва савобини биродарингизга бағишласангизлар эҳсон қилиб тўқ одамларга едиргандан кўра кўпроқ савобни бродарингизга бағишлаган бўласизлар. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:54 | Савол-жавоблар | 147 | Долзарб саволлар