Намозда имом бўлишим
Ассалому алайкум! Мен имкони чекланганларданман, намозни ўтирган холда ўқиман, уйда укаларимдан кўра илмим зиёдароқ, сураларни қироат қилиб яхши ўқиман. Намозда имомликка мен ўтганим яхшироқми ёки укаларидан бирими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Укаларингизни тажвиди намозга яроқли бўлса укаларингиз ўтгани яхшироқ. Уларники намозга яроқли бўлмаса сизни ўтганингиз афзал. Аслида сизни ўтишингизда ҳам зарар йўқ. "Кифоя" китобида қуйидагича келган:
Тик турган ўтирганга иқтидо қилиши жоизлиги, ўтириб имом бўлган рукуъ ва саждага қодир бўлиши шарти биландир. Бунинг ҳужжати қуйидаги ривоятдир: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِنَّمَا جُعِلَ الْإِمَامُ لِيُؤْتَمَّ بِهِ، فَإِذَا كَبَّرَ فَكَبِّرُوا، وَإِذَا رَكَعَ فَارْكَعُوا، وَإِذَا قَالَ سَمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ فَقُولُوا اللَّهُمَّ رَبَّنَا وَلَكَ الْحَمْدُ، وَإِذَا سَجَدَ فَاسْجُدُوا، وَإِذَا صَلَّى جَالِسًا فَصَلُّوا جُلُوسًا أَجْمَعُونَ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ
وَلَفْظُ أَبُو دَاوُدَ إِنَّمَا جُعِلَ الْإِمَامُ لِيُؤْتَمَّ بِهِ، فَإِذَا كَبَّرَ فَكَبِّرُوا وَلَا تُكَبِّرُوا حَتَّى يُكَبِّرَ، وَإِذَا رَكَعَ فَارْكَعُوا وَلَا تَرْكَعُوا حَتَّى يَرْكَعَ، وَإِذَا سَجَدَ فَاسْجُدُوا وَلَا تَسْجُدُوا حَتَّى يَسْجُدَ
قَالَ الْحُمَيْدِيُّ قَوْلُهُ إِذَا صَلَّى جَالِسًا فَصَلُّوا جُلُوسًا هُوَ فِي مَرَضِهِ الْقَدِيمِ، ثُمَّ صَلَّى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَعْدَ ذَلِكَ جَالِسًا وَالنَّاسُ خَلْفَهُ قِيَامًا، لَمْ يَأْمُرْهُمْ بِالْقُعُودِ، وَإِنَّمَا يُؤْخَذُ بِالْآخِرِ، فَالْآخِرِ مِنْ فِعْلِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Имом унга эргашилиши учунгина қўйилгандир. Такбир айтса, сизлар ҳам такбир айтинглар. Рукуъ қилса, сизлар ҳам рукуъ қилинглар. «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деса, «Аллоҳумма Роббанаа ва лакал ҳамд», денглар. Сажда қилса, сажда қилинглар. Ўтириб намоз ўқиса, барчангиз ўтириб намоз ўқинг», дедилар».
Абу Довуд келтирган лафзда:
«Имом фақат унга эргашилиши учун қўйилгандир. Такбир айтса, сизлар ҳам такбир айтинглар. У такбир айтмагунча сизлар такбир айтманглар. Рукуъ қилса, сизлар ҳам рукуъ қилинглар. У рукуъ қилмагунча сизлар рукуъ қилманглар. Сажда қилса, сизлар ҳам сажда қилинглар. У сажда қилмагунча сизлар сажда қилманглар», дейилган.
Ҳумайдий айтади:
«Ўтириб намоз ўқиса, барчангиз ўтириб намоз ўқинг», деган сўзлари у зотнинг илгариги бетобликларида бўлган. Бундан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яна ўтириб намоз ўқидилар, одамлар эса ортларида тик туришди. У зот уларни ўтиришга буюрмадилар. Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амалларидан энг охиргиси олинади».
Бухорий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 08:05 | Савол-жавоблар | 166 | Намоз