Имомлик масаласи
Ассаламу алйкум, Устоз! Аллоҳнинг О‘зи сизнинг қилаётган хайрли амалларингизда куч қувват берсин! Сиздан ко‘пдан бери қийнаб келаётган бир нарса ҳусусида сорамоқчиман, ижозатингиз билан. Менинг ёшим 19да масжид бош имоми ё ноиби ё‘қ пайтда мени о‘зимга намозни, қироатни, суннатни о‘ргатган устозларим мени имомликка о‘тгазишади. Уларнинг айтишича менинг қироатим уларникидан ко‘ра яхши экан ва суннатни ҳам яхши билар эканман. (мен о‘зимни мақтамоқчи эмасман бу уларнинг фикрлари). Мени қорқитаётган нарса улар мендан кора копроқ сура ёдлашган. Бир воқеани айтиб берсам: бир кун бомдод номозига имомликка о‘тдим. намоздан со‘нг бир отахон "Ие Хасанбой шу ерда эканку!" деб қолди. (Хасанбой - менинг устозим) жамоат мендан норозимикин деб боwка имомликка отмай қойгандим. Лекин устозларим қаттиқ туриб :ё‘қ ё‘қ сиз о‘тинг" деб қо‘йишмаяпти. Нима қилай Устоз ёрдам беринг. Азбаройи Аллоҳдан қо‘рқанимдан нима қилишни билмай қолдим.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Устозлар айтган бўлса, хўп денг.
4 Май 2022, 08:16 | Савол-жавоблар | 157 | Намоз
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Устозлар айтган бўлса, хўп денг.
4 Май 2022, 08:16 | Савол-жавоблар | 157 | Намоз