Тавба қилмай қўйилса бошқа қавмни келиши
Ассалому алайкум! Мен бир марузада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам келган хадисни эшитиб қолдим. Шу саҳиҳми? Яни маъноси агар инсонлар гуноҳ қилиб тавба қилмай қўйса Аллоҳ сизларни йўқ қилиб Ўзига бошқа гуноҳ қилиб тавба қиладиган ва тавбасини қабул қилиб жаннатга киргизадиган қавм яратиб олади деган эканлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Ҳуд" сурасида марҳамат қилади: فَإِن تَوَلَّوْاْ فَقَدْ أَبْلَغْتُكُم مَّا أُرْسِلْتُ بِهِ إِلَيْكُمْ وَيَسْتَخْلِفُ رَبِّي قَوْمًا غَيْرَكُمْ وَلاَ تَضُرُّونَهُ شَيْئًا إِنَّ رَبِّي عَلَىَ كُلِّ شَيْءٍ حَفِيظٌ 57. Агар юз ўгириб кетсангиз, батаҳқиқ, мен сизларга нима ила юборилган бўлсам, уни сизларга етказдим. Роббим ўрнингизга сиздан бошқа қавмни келтиради ва сиз Унга ҳеч бир зарар етказа олмассиз. Албатта, Роббим ҳар бир нарсани муҳофаза қилувчидир».
Яъни «Агар сиз мендан юз ўгириб кетмоқчи бўлсангиз, бемалол кетаверинг, менинг қўрқадиган ёки мулоҳаза қиладиган жойим йўқ.
«...батаҳқиқ, мен сизларга нима ила юборилган бўлсам, уни сизларга етказдим».
Аллоҳ таоло менга пайғамбари сифатида нимани топширган бўлса, ўшани бажардим. Вазифамни шараф ила адо этдим. Энди У Зотнинг Ўзи сиз билан ҳисоб-китоб қилиб олади. Агар хоҳласа:
«Роббим ўрнингизга сиздан бошқа қавмни келтиради…»
Сиз куфрингиз, бебошлигингиз ила азобга ҳақли бўлдингиз. Шунинг учун У сизни хоҳлаган вақтида ҳалок қилиб, йўқотиб ташлаб, ўрнингизга Ўзига иймон келтирадиган, тақво қиладиган бир қавмни келтириши ҳеч гап эмас. Агар шундай қилса:
«...сиз Унга ҳеч бир зарар етказа олмассиз».
Қўлингиздан ҳеч нарса келмайди. Чунки сиз ожиз бир бандасиз.
«Албатта, Роббим ҳар бир нарсани муҳофаза қилувчидир».
Сиз Ундан қочиб, қутула олмайсиз. Биз мўминларни ва динни Аллоҳнинг Ўзи ҳимоя қилиб олади». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 10:03 | Савол-жавоблар | 201 | Ҳадислар