Хадисда айтилган семиртирадиган мева

Ассалому алайкум! Оиша розияллоху анходан ривоят қилинади: Онам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига киришимдан олдин мени семиртирмоқчи бўлди. У хохлаган нарсалардан бирортасини қабул қилмадим. Охири мени тарра ва янги пишган хурмо ила таомлантирди. Ўша туфайли жуда яхши семирдим. Абу Довуд ва Насоий ривоят қилганлар. Ушбу ривоятда тарра сўзи ўзбекчада қанақа махсулот?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тарра, бодринг дегани. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 10:04 | Савол-жавоблар | 166 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar