Қариндош уруғ муносабати

Ассаламу алайкум! Укам холам қизига уйланиб, маълум сабабга кўра ажрашди. Шу сабаб онам, холам ва тоғам ўрталарида қариндошлик муносабатлари узилди. Онамга айтаман Аллоҳ  учун бир-бирингизни кечиринглар. Онам эса кечирмайман деб бир гапда туриб олган. Хатто биз фарзандларини хам улар билан алоқа қилишимизга қаршилар. Мен бунга рози эмасман десам уларни менга нисбаттан норозилик муомалада гаплашадилар. Мен фақат Аллоҳ  учун кариндош-уруғлар билан орамиздаги риштани узмоқчи эмасман. Онам агар укам ўлса хам уйига бормайман, мен ўлсам хам уни келишини хохламайман қўйманглар дейди. Менга йўл кўрсатинг онамни рози қилишим учун нима қилай? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Яхшилик ва силаи раҳм” китобларини олиб беринг. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 12:46 | Савол-жавоблар | 183 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar