Қайнота келинни қизим деса

Ассалому алайкум! Аёлимнинг айтишича отамлар кўпинча унинг олдига келиб "Сизни қизимдай кўраман" деб ўпиб, қучоқлаб кетар эканлар. Отамлардан нега бундай қилидингиз деб сўрасам улар “менинг ҳеч қандай ёмон ниятим йўқ эди. Келинимни қизимдай кўраман” деб жавоб бердилар. Бундай ҳолатда хотиним менга ҳаром бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ўша вақтда шаҳват топилса сизга аёлингиз абадий ҳаром бўлади. Отангизга «У сизни қизингиз эмас, мени хотиним. Уни қизингиздек эмас ўғлимнинг хотини деб кўринг» деб айтинг. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 13:08 | Савол-жавоблар | 138 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar