Отам оқ қилган
Ассалому алайкум! Бир савол мени анчадан бери қийнайди биз оилада 3 ўғилмиз. Менинг отам ёшлигимизда уйдан чиқиб кеткан хар жойда ишлаб ўша жойда уйланиб озроқ яшаб яна бошқа жойда кетиб биздан хам узилиб кетмаганди ора сурада келиб кетарди. Молиявий тамондан умуман таъминламаган. Шундай бўлсада хар келганида хурматини жойига қўйганмиз отам деб. Бир сафар келганида 3 фарзанд биргаликда ота бўлди энди бас уйга қайтинг буткул дедик. Орада жанжал чиқди, “учалангни хам оқ қилдим” деди. Шу вазиятда отамизни олдида қандай вазифамиз бор?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Отангиз билан жанжаллашиб бекор қилгансиз. Қўполлик қилмасдан эҳтиромини ўрнига қўйинг, дуоларингизда Аллоҳдан сўранг. Отангизни кўнглини олиб розилигини сўраб қўйинг. Улар ҳеч нарса қилмаган тақдирларида ҳам дунёга келишимизга сабабчи бўлганлари эҳтиром қилишимизга кифоя қилади. Ноўрин қилинган оқ таъсир қилмайди. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 23:18 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш