Дуоларингиз ва дарсларингиз давомли бöлсин!
Устоз, сиздан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг öзи рози бöлсин! Мен сиз хазратни турли масалалардаги саволлар билан кöп безовта қилаётган бöлсам керак, бунинг учун минг бор узр сöрайман. Устоз, бунинг сабаби шуки, мен сиз хазрат билан шу саволлар орқали суҳбатда бöлаётганимдан бошим кöкка етяпти. Илтимос устоз, мендек бир ҳақ йöлида ожиз шогирдингизни хатолари бöлса ог‘ир олманг. Мен учун сизни борлигинигиз, сизни ҳақ йöлида қилаётган хизматингиз жудаям катта аҳамиятга эга. Бугунги мактубимдан мақсадим шуки, биз доим сизга бирор бир шахсий масалада мурожаат қиламиз, бу сафар аксинча мен сизни дарсларингиз давомли бöлишини, сиздек олимларимиз кöпайишини, сизни илмингиз бунданда зиёда бöлишини Аллоҳдан сöраб дуо қиламан. Бизларни ҳам бу йöлда собит қилишини, Лаа илаҳа иллаллоҳ деб айтган калималаримизга содиқ бöлиб қолишни Аллоҳдан сöрайман! Янги янги китобларингизни кутиб қолувчи г‘ойибона шогирдингиз Абдуллоҳ! Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Омийн!
4 Май 2022, 14:35 | Савол-жавоблар | 155 | Дуолар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Омийн!
4 Май 2022, 14:35 | Савол-жавоблар | 155 | Дуолар