ноконуний ишлар

Хурматли устоз. Мен давлат ишида ишлайман. Бир биродарим бир ноконуний ишни битириб беришни сураб менга пул берди. Яъни четга ишлашга бориш учун сохта хужжат тайёрлашга ухшаш. Мен шу ишни киладиган ташкилот маъсулига айтсам, амаллайман, деди. пулни олди. аммо 2 ойлардан сунг иш битмаганини айтиб, пулни кайтарди. бунга параллел тарзда яна шундай иши чикиб, яна аралашдим. ажабо, икки иши хам битмади. Бошида "Мен бундай шубхали ишларга аралашсам, унча ухшамайди..." деб таъкидлагандим. Аммо ёрдам бергим келганди. Узи жуда яхши йигит. Энди мендан "Сиз пулни бемагансиз, шунга битмаган. мен-ку майли шеригим 500 доллар пул тикканди..." деб ранжиди. Шундан буён кунглим огрийди.. нима килардим аралашиб дейман. саволим шундай ишларни килса, гунох эмасми? Вассаламу алайкум.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Битмагани яхши бўлибди. Унинг хафа бўлиши ўринсиз. Сиз ундан хафа бўлманг.

4 Май 2022, 14:57 | Савол-жавоблар | 141 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar